Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”: Охунқайнарнинг ички йўллари равонлашиб, янгича кўриниш олди
2023-12-25 09:33:15 618
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида жорий йилда Ўзбекистон туманининг ўзида ҳозирга қадар 50 га яқин муаммо ижобий ҳал этилди. Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлашга қаратилган ободлик тадбирлари жойларда давом этмоқда.
“Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинининг ташаббускор аҳли ҳам лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб натижадорликка эришиб келаётган юртдошларимиздан.
Лойиҳанинг жорий йилги 2-мавсумида ҳам маҳалла аҳли ўзига хос ютуқни қўлга киритди. Ички йўлларни таъмирлаш юзасидан илгари сурилган навбатдаги таклиф ҳам қарийб 10 мингта овоз йиғиб, лойиҳада ғолиб деб топилди. Бюджетдан ажратилган қарийб 1 миллиард 300 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига йиғин таркибидаги Охунқайнар қишлоғининг 3 минг метрдан ортиқ ички йўллари таъмирланиб, асфальтланди.
Аввалроқ, лойиҳанинг айни шу йилги 1-мавсуми доирасида кўрсатилган ташаббус натижасида Қурбонмерган қишлоғининг ҳам 3 минг метрдан зиёд ички йўллари текис ва равон бўлган эди.