Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 105 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

×

 2023-12-21 13:55:41    633

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар қандай давлатнинг тарихи – биринчи навбатда унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ҳамда ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар рўйхатга олиш асосида олинади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш, келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Бу жараён мамлакат аҳолисининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва  бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи  бўлиб хизмат қилади.

Аҳолини рўйхатга олиш бу – мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахбарот манбаи ҳисобланади.

Ушбу тадбир яна шуниси билан аҳамиятлики, тўпланган  маълумотлар ижтимоий ҳимоя, инвестиция, уй-жой, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм, таълим, йўл қурилиши ва инфратузилма каби манзилли дастурларнинг тайёрланиши ва амалга оширилишига хизмат қилади. Келгусида аҳолини рўйхатга олиш натижаларига асосланиб, ушбу дастурларни амалга ошириш натижалари баҳоланиб, иқтисодий прогнозлаш ва демографик сиёсатни шакллантириш мумкин бўлади. Биз сўз билан айтганда, бу тадбирнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш учун зарур бўлган ишончли ахборотни беради.

Фарғона вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати