Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 149 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Умрининг 18 йилини соҳа ривожига баҳшида этган илғор пиллакорга “Умра” сафарига йўлланма совға қилинди

×

 2023-12-19 23:37:11    703

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Яйпан агро пилла” МЧЖ агрономи, кўп йиллик тажрибали пиллакор Мастурахон Самақовага “Умра” сафарига бепул йўлланма берилди.

“Нурли тонг силк” МЧЖ шаклидаги ипакчилик кластери ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуслигидаги мазкур рағбатлантириш бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва жамоатчилик иштирокида илғор пиллакор хонадонида ўз эгасига топширилди.

Беш фарзандни вояга етказган Мастурахон Самақова сўнгги 18 йилдан буён айни соҳа ривожига муносиб ҳиссасини қўшиб, ҳудуддаги энг малакали ва омилкор пиллачи сифатида ўз тажриба мактабини ярата олди. 

Қайд этилишича, пиллакор аёл туманнинг А.Ниёзов ММТП ҳудуди масъули сифатида ҳам жорий йилги мавсумнинг ўзида муқобил машина трактор парки бўйича 8 тонна “кумуш тола” тайёрлаб, режани биринчилардан бўлиб 105 фоизга бажарилиши ҳамда туманнинг жами 187 тонналик юқори сифатли умумий хирмонини уюшда жонбозлик кўрсатган. 

Айниқса, шу йилги мавсумда ўз хонадонида Вьетнам усулида 30 қути ипак қурти парваришлашни йўлга қўйиб, юқори ҳосилдорликка эришганлиги, бир ўзи касаначилик усулида 500 дан зиёд оилани банд этиб, уларни муносиб даромадга эга бўлишларида фаоллик кўрсатгани ҳам алоҳида эътироф этилди. 

Туман ҳокими тажрибали пиллакорни узоқ йиллик заҳматли ва самарали меҳнатлари ҳар қанча эътироф ҳамда ибратга лойиқлигини яна бир бор таъкидлаб, эришган ютуқлари билан қутлади. Келгусида ҳам соҳадаги ўз тажрибасини янада кенг оммалаштириш, янги зафарларни забт этишига тилаклар билдирди.