Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 146 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Орасталик ҳукмрон жойдан файз ва барака аримайди: Туман ҳокими "Абдурахмон Жомий" маҳалласидаги кўп квартирали уйларда амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги ободлик тадбирларини белгилаб берди

×

 2023-12-19 21:45:40    556

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун "Абдурахмон Жомий" маҳалласидаги кўп квартирали уйларнинг қиш мавсумидаги иситилиш ҳолати ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. 

Сектор раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида ҳудуддаги ўрганишлар давомида туман раҳбари, ушбу манзилда истиқомат қиладиган аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Ҳудудда ободонлаштириш ишлари етарли ташкилланмаганлиги танқид остига олиниб, навбатдаги ободлик тадбирларини амалга ошириш бўйича масъуллар учун аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шу ўринда, озодаликка барча бирдек масъул эканлиги, ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ҳам ташаббускорлиги, жамоатчилик назорати долзарб аҳамиятга эга эканлигини мунтазам кенг тарғиб этиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини масъулларига зарурий кўрсатмалар берилди.