Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Очиқ мулоқот: “Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш: мақсад ва натижалар”

×

 2023-12-18 21:40:51    607

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар қандай давлатнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига боғлиқ. Шу маънода Янги Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Оқтепа” маҳаласидаги 24-сонли ҳамда “Шакаробод” маҳалласидаги 10-сонли умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар ва уларнинг устозлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

“Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш: мақсад ва натижалар” мавзусидаги очиқ мулоқотлар давомида туман раҳбари бугун юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати ижроси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, хусусан ана шу изчил ислоҳотлар доирасида туманда бажарилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Мамлакатимизда эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинаётганлиги аниқ мисоллар билан келтирилиб, бунга жавобан ёшлар вакиллари ҳам доимо фақат чуқур билим, олға интилишлари ва эзгу ташаббуслари билан ана шу хайрли анъанани давом эттиришлари лозимлиги ҳақида таъкидланди.  

Очиқ мулоқот давомида асосий эътибор ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, касбга йўналтириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш каби вазифаларни амалга оширишга ҳам қаратилди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларининг ютуқлари, режалари, мақсадлари ҳақида гапирдилар, таклифларини билдирдилар.