Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил ярмаркаси фаолиятини янада такомиллаштириш, байрам арафасида деҳқон бозорида аҳолига ҳар томонлама қулай ва муносиб шароитларни яратиш тадбирларини кучайтириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди

×

 2023-12-18 21:08:33    612

PDF yuklash
Chop etish


Байрамлар олдидан туман аҳлига кафолатли ва арзон нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш анъанага айланган.

Яқинлашиб келаётган Янги йил байрами олдидан ҳам Яйпан шаҳридаги марказий деҳқон бозори ҳудудида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг анъанавий савдо ярмаркалари ташкил этилди. Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган, маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган  озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда.

Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур арзонлаштирилган ярмарка фаолияти билан танишди. Сектор раҳбарлари, мутасадди орган ва муассасалар вакиллари ҳамроҳлигидаги ўрганишлар давомида туман раҳбари ташкилланган жараёнларни кўздан кечириб, ярмарка фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, аҳолига сифатли ва юқори савияда хизмат кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Шу куни бозордаги нарх-наво, санитар ҳолат, аҳоли учун яратилган қулайликлар, маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва заҳираси ҳам ўрганилди. Сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашилди. 

Туман ҳокими соҳа масъулларига нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатларини олдини олиш, расталардан маҳсулотларни узмаслик ҳамда аҳолига мақбул нархларда етказиб беришни таъминлаш, бозор ҳудудида аҳолига ҳақиқий байрамона кайфият улашиш борасида барча манба ва имкониятларни ишга солиш юзасидан яна бир бор аниқ вазифалар топширди.

Бозорга туташ ҳудуд ва кўчаларда автомобиллар ҳаракатланишини, хусусан йўл бўйида бетартиб тўхташларини тартибга солиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу бўйича ҳам мутасадди органлар вакилларига зарурий кўрсатмалар берилди.