Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мактабга эътибор-келажакка эътибор: ўқувчиларни касб-ҳунар ўрганишга бўлган талабини тўлақонли таъминлашга кўмаклашиш учун бепул тикув машиналари етказиб берилди
2023-12-18 21:04:24 569
Президентимиз ташаббуси билан юртимиздаги мактабларда ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгиланган.
Бу борада Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам кўплаб амалий чора-тадбирлар ҳаётга тадбиқ этилган. Айниқса мазкур йўналишда намунавий таълим масканлари сифатида танлаб олинган муассасаларда ўқувчиларга қатор хорижий тиллар, шунингдек, турли касб-ҳунар сирлари пухта ўргатилмоқда.
Ана шундай мактаблардан бири “Шакаробод” маҳалласидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бу борада намунали тадбирлар йўлга қўйилган. 860 нафар ўқувчилар таҳсил оладиган масканда тикувчилик, қандолатчилик, рақамли технологиялар каби тўгараклар ташкилланиши билан биргаликда ўқувчиларга қўшимча равишда немис тилидан ҳам сабоқ берилади. Қайд этилишича айни тўгаракларга асосан юқори синф ўқувчилари бўлган 120 нафардан зиёд ўқувчилар мунтазам йўналтирилган.
Бир муддат аввал мактабда бўлган туман ҳокимига тикувчилик тўгараги моддий-техник базасини яхшилаш, ўқувчи қизларни касбга бўлган қизиқишларини янада орттиришга кўмаклашиш мақсадида мактаб учун қўшимча тикув машиналари олишда амалий ёрдам сўраб тўгарак масъуллари мурожаат қилишган эди.
Бугун мазкур мурожаат ижросини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан беш дона замонавий тикув машиналари бепул тарзда мактаб ихтиёрига топширилди.
Тикув машиналарини таълим масканига топшириш жараёнида устоз-мураббийлар билан самимий мулоқотда бўлган туман ҳокими барча соҳанинг тараққиётида профессионал таълимнинг аҳамияти катталигини яна бир бор таъкидлаб, бу борада барча мураббийлар ва уларнинг шогирдларига улкан зафарлар тилади.
Ўз ўрнида педагоглар ҳам бундай эзгу ташаббус албатта ўз мевасини беришига ишонч билдириб, эътибордан мамнунликларини изҳор этишди.