Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган кенгайтирилган профилактик тарғибот тадбирлари маҳаллаларда давом этмоқда
2023-12-18 20:51:08 561
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларда қиш мавсумида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ва шунга оид бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирликнинг вилоят бошқармаси ва туман бўлими масъул вакиллари, туман ҳокимлиги, коммунал идоралар, тегишли муассасалар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларидан иборат ишчи гуруҳларнинг маҳаллалардаги тарғибот тадбирлари давомида ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ёки ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш буйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ташкилланмоқда.
Мутасаддилар ҳамкорлигида аҳоли яшаш уйларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатлар тегишлича ўрганилиб, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни жойида бартараф этиш чоралари ҳам кўриб бориляпти.
Қайд этилишича, навбатдаги тадбирлар давомида маҳаллаларда содир бўлган ёнғинлар, ис газидан заҳарланишлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида 3 тоифага яъни, “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратган ҳолда иш ташкил этишга эътибор қаратилган.
Туманнинг барча ҳудудларида айни йўналиш бўйича кенг қамровли профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Қадрли ҳамюртлар!
Огоҳлик – давр талаби. Ўзингиз ва атрофдагиларингизнинг ҳаётига эътиборсиз бўлманг. Ис газидан заҳарланиш ва чақнаш ҳолатларидан огоҳ бўлинг! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича мутахассислар кўрсатма ва тавсияларига амал қилинг.