Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 122 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрам тантаналари ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон тумани “Шакаробод” маҳалласидаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади

×

 2023-12-06 14:01:19    740

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли тумандошлар ва туманимиз меҳмонлари!

Эртага, 7 декабр куни Ўзбекистон тумани “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтиши белгиланган.

Байрам тадбирлари “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари асосида бунёдкорлик тадбирлари олиб борилган айни маҳалла ва ундаги қатор объектларда ташкилланади. 

Шу муносабат билан эртага, соат 08:00 дан 14:00 га қадар “Шакаробод” маҳалласидаги марказий кўчалар, хусусан Обод, Мустақиллик ва Гулзор кўчаларининг маълум қисми (маҳалла марказидаги чорраҳа ҳамда унга туташ кўчалар)да транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.   

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз.