Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Конституция – фаровон ҳаёт асоси
2023-12-05 16:48:14 549
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш мақсадида айни кунларда Ўзбекистон туманида кенг миқёсда ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
“Конституция-халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган мазкур тадбирлар туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Меҳнат жамоалари, таълим масканлари, ҳарбий қисмлар ва муассасаларда давом этаётган очиқ мулоқот ҳамда давра суҳбатлари давомида маърузачилар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратгани ҳақида таъкидланди. Тадбирларда янги таҳрирдаги Бош Қомусимиз асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги алоҳида қайд этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами арафасидаги маънавий-маърифий тадбирлар жойларда давом этмоқда.