Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Жонобод” маҳалласига манзилли дастур доирасида 210 тадан зиёд янги таянч устунлари ўрнатилди
2023-12-04 16:00:28 552
Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудуд дея белгиланган маҳаллалардан бири, “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар давом этмоқда.
Манзилли дастур доирасида маҳалла фуқаролар йиғинида электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган.
Шу мақсадда куни-кеча маҳаллага яна янги таянч устунлари ўрнатилиб, уларнинг сони 210 тадан ошди. Маҳаллага 2 та янги трансформатор келтирилди. Улардан 1 та-160 КвА қувватдагиси белгиланган манзилга ўрнатилган бўлса, 260 КвА қувватлисини ҳам яқин муддатларда ўрнатиш юзасидан техник жараёнлар давом этмоқда. Ҳудудда 7000 метрга яқин янги ҳаво тармоғи тортилиши ҳам белгиланган.
Дастур асосида шу кунгача маҳалланинг 5 минг 400 метр тош-тупроқ йўллари асфальтланди. Ҳудуддаги 500 дан зиёд хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги амалий жараёнлар ҳам якуний босқичга кирган.