Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Фаровон келажак”даги “Маҳалла бешлиги боғи” ҳам бўстон бўлади
2023-12-01 16:38:56 658
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси шаҳар ва қишлоқларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар яратиш имконини бермоқда.
Эзгу лойиҳанинг кузги мавсуми Ўзбекистон туманида уюшқоқлик билан ташкилланиб, туман аҳли, ёшу-қари, маҳалла, давлат ва нодавлат муассасалар ходимлари ерга кўчат қадаш тадбирларида фаол иштирок этдилар. Ҳудудларда турли соҳа вакилларининг мўъжаз боғлари яратилди.
Лойиҳа доирасида бугун “Фаровон келажак” маҳалласида ҳам кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Ҳудудда “Маҳалла бешлиги боғи” ташкил қилиниб, 200 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Жараёнда маҳалла ходимлари билан биргаликда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда унинг туман бўлими мутасаддилари, қўшни маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳам иштирок этиб, хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.