Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Тарғибот тадбирлари Ўзбекистон туманида фаоллик билан олиб борилмоқда

×

 2023-11-29 16:02:58    456

PDF yuklash
Chop etish


БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни, сифатида белгиланган.

2014 йилда БМТ Бош котиби хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни бартараф этишга қаратилган “UNiTE” номли ташаббусини очиқ деб эълон қилди. Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” остида турли тадбирлар ўтказилади.

Бу борада мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Сана муносабати билан Ўзбекистон туманидаги таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, ички ишлар бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида юртимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган самарали тадбирлар ҳақида сўз бормоқда. 

Зўравонлик ва унинг турлари, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳакида тушунчалар берилиб, ҳар қандай зўравонликни олдини олиш, ундан жабр кўрганларга ҳуқуқий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳимоя ордерларини бериш орқали оилалар тинчлиги ва тотувлиги таъминлаш борасида тумандаги мутасадди муассасалар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.