Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 236 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оммавий ахборот воситалари вакиллари пресс тур ва матбуот анжумани давомида Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” ва бошқа манзилли дастурлар асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар

×

 2023-11-25 19:54:54    457

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” ва бошқа манзилли дастурлар доирасида амалга оширилаётган тадбирлардан оммавий ахборот воситалари вакилларини хабардор қилиш мақсадида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Пресс-тур иштирокчилари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида туманнинг Қораёзбобо ва Жаманжар қишлоқларидаги 15- ва 35-умумтаълим мактаблари учун қуриб битказилган қўшимча янги ўқув бинолари, уларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.  

Тадбир давомида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

Унда айни лойиҳанинг жорий йилги биринчи мавсумида ҳам туман аҳолиси фаол иштирок этиб, жами 43 та таклиф ғолиб топилганлиги, туман бўйича молиялаштириладиган ташаббусларни амалга ошириш учун бюджетдан 50 миллиард 400 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилганлиги ҳақида туман раҳбари томонидан маълумот берилди. Айни кунларда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, лойиҳанинг биринчи мавсумида ҳам 6 та таклиф ғолиб деб топилиб, уларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида сўз борди. 

Туман раҳбари ҳудудлар ободлиги, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган бошқа манзилли дастурлар асосида бажарилаётган ишларга ҳам тўхталиб, журналистларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарди.