Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Вилоят шифокорлари боғи”га ҳам асос солинди
2023-11-23 14:53:12 377
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси табиатни асраш билан бирга аҳоли саломатлигини муҳофаза этишда муҳим омил бўлмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон туманида кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш тадбирлари, кўчат экиш акциялари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган оммавий кўчат экиш акцияси вилоятимиз тиббиёт соҳаси мутасаддиларини Яйпанга чорлади.
Бошқарма ҳамда унинг тасарруфидаги тиббиёт муассасалари, марказлари мутасаддилари, туман ҳокимлиги масъуллари, вилоятимиз шаҳар ва туманлари тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, даволаш масканлари, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва жамоатчилик вакиллари жам бўлган бугунги тадбирда янги барпо этилган “Вилоят шифокорлари боғи”га 3 мингдан ортиқ терак кўчати ва манзарали дарахтлар экилди.
Экалогик муҳитни яхшилаш-аввало инсон саломатлигига хизмат қилиши айниқса тиббиёт соҳаси мутасаддиларига сир эмаслиги тадбир давомида таъкидланди. Бу борадаги тарғибот ишларини жойлардаги самарадорлигини ошириш, бугунгидек хайрли амалларни тизим фаоллари иштирокида вилоятимизнинг барча ҳудудларида кенг тадбиқ этиш масалаларига тўхталинди.