Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йил иккинчи мавсуми доирасида Ўзбекистон туманида ғолиб бўлган ташаббуслар рўёби амалда: Оқмачитда 3 минг метрдан зиёд ички йўллар равон бўлмоқда
2023-11-23 10:01:11 376
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсуми якуни натижаларига кўра Ўзбекистон туманида амалга ошириш қиймати қиймати 7 млрд 920 млн сўмлик 6 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилган эди.
Хусусан, "Қумбосди" МФЙ, "Тинчлик” МФЙнинг Пастки Товуш ва Тепа Товуш маҳаллалари, "Қайнар МФЙ" Охунқайнар қишлоғи, “Оқмачит” ҳамда “Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар овоз бериш йўли билан ғолиб дея топилиб, мазкур таклифлар молиявий қўллаб-қувватланиши белгиланган.
Айни кунларда ҳудудларда мазкур ғолиб ташаббусларни амалга ошириш тадбирларига киришилган.
“Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари ҳам ўзаро бирдамлик ва ташаббус кўрсатиб, лойиҳада фаол иштирок этишди. Ўз маҳаллаларининг таъмирталаб ички йўлларини асфальтлаш мақсадидаги хайрли ният ва уюшқоқлик билан қилинган ҳаракат ўзини оқлаб, мазкур ташаббус 8 минг 400 тадан кўп овоз йиғди. Уни амалга ошириш учун эса бюджет маблағларидан 1 миллиард 300 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.
Бугун, пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалладаги 3 минг метрдан зиёд ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилиб, манзилларни обод этиш тадбирлари бошланган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари билан маҳаллада бўлиб, айни жараёнлар билан танишди. Маҳалла аҳли ва йўлсозлар билан суҳбатлашилиб, аҳоли кайфияти билан қизиқди. Пудратчи ташкилот вакилларига лойиҳани амалга оширишда юқори сифатга жиддий эътибор қаратиш, аҳоли вакилларига эса жараёнларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.