Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман марказидан олис ҳудудда янги тиббий пункт иш бошлади
2023-11-21 10:56:00 377
Ўзбекистон тумани марказидан қарийб 20 километр олисда жойлашган “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиҳаёт маҳалласида тиббиёт пункти ташкил этилди.
Тиббий маскан ҳудуддаги 54-умумталим мактабига туташ манзилда 73-сонли оилавий поликлиника филиали – “Янгиҳаёт” маҳалла тиббиёт пункти сифатида фойдаланишга топширилди. Айни бино-иншоатлар эса 1990-йилларда Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиллачилик бошқармаси таъсислигида барпо этилган бўлиб, сўнги йилларда бу ерда кенг кўламдаги мукаммал таъмирлаш ва обод гўшага айлантириш тадбирлари олиб борилди.
Мазкур шифо маскани ҳам замонавий кўринишга келтирилиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида зарур шароитлар ташкилланди. Бундай ёндашув билан эса маҳалладаги мингдан зиёд аҳолини узоғини яқин қилиш, ўзлари яшаётган ҳудуднинг ўзида сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилди.
Тиббий пунктнинг очилиши маҳалла аҳолиси, айниқса меҳнат фахрийлари, аёллар учун чинакам туҳфа бўлди. Улар халқимиз саломатлиги йўлидаги ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиришди.