Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мактаб филиалининг 70 йиллик эски биноси ўрнида янги ва замонавийси бунёд этилди
2023-11-17 21:02:54 633
Ўзбекистон туманидаги 24-умумтаълим мактабининг Оқтепадашт маҳалласидаги янгидан қурилган 90 ўринли мўъжаз ва кўркам биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман сектор раҳбарлари, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, жамоатчилик фаоллари, оқтепадаштлик ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этдилар.
1950-йилларда қурилган ушбу бино 1968 йилда филиал сифатида фойдаланиш учун мактаб ихтиёрига топширилган. Сўнгги йилларда бу масканда оқтепадаштлик эллик нафардан зиёд ўқувчи ёшлар 1-4 синфларда таҳсил олиб келишган. Вақт ўтиши билан маънан эскириб, ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолган филиал биносида ўқувчиларнинг таълим олиши жиддий қийинчилик туғдираётган эди.
Бугун ушбу билим даргоҳининг қиёфаси буткул ўзгарди. Масканни 90 нафар ўқувчи ўрнига мослаб, янгидан ва замонавий кўринишда бунёд этиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд 150 млн сўм маблағ сарфланди. Синф хоналари тегишли жиҳозлар билан таъминланиб, иссиқлик тизими ҳам тўлиқ янгидан ташкил этилди ва бошланғич синф ўқувчиларнинг фанларни пухта ўзлаштириши учун зарур шароитлар яратилди.
Тадбирда сўз олганлар бугун юртбошимиз томонидан мамлакатимиз ёшларининг замонавий таълим олиши ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши учун барча шароитни яратишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётганлиги ҳақида тўхталишди.