Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 242 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муқаддасдир, Ватан байроғи!

×

 2023-11-17 20:58:32    448

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда юртимиз ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланмоқда. 

Ўзбекистон туманида ҳам миллатимиз фахру-ғурури ҳисобланган байроғимиз қабул қилинган сана кенг тантана қилинмоқда. Маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар, таълим даргоҳларида ушбу тарихий сана муносабати билан "Муқаддасдир, Ватан байроғи!” шиори остида ватанпарварлик руҳидаги маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири бугун болалар мусиқа ва санъат мактабида кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтди. Давлатимиз мадҳияси билан бошланган тадбирда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, жамоатчилик ва ёшлар вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан давлат рамзларининг муқаддаслиги, миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли эканлиги таъкидланди. Юртимизнинг обрў-нуфузи, тинчлик ва осойишталигимиз, ёруғ келажагимиз, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсоли бўлган байроғимизни эъзозлаш, бошимиз узра баланд кўтариш бизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги яна бир бор тилга олинди. 

Байрам тадбири давомида санъат ва бошқа соҳаларда ютуқларга эришган, республика кўрик-танловларида нуфузли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ фаол ёшлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бадиий жамоалар ва ёш санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури эса барчага байрамона кўтаринкилик бағишлади.

Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан бу каби маданий-маърифий тадбирлар тумандаги таълим муассасалари ва ташкилотларда давом этмоқда.