Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири мужассам
2023-11-16 11:44:36 343
Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокими иштирокида мунтазам фуқаролар қабули ташкилланиб борилмоқда.
Туман ҳокими қабулида бўлган ана шундай фуқаролардан бири, Бузуқўрғон маҳалласида яшовчи Махбубахон Ғофурованинг икки нафар фарзанди ҳам юрак нуқсони касаллиги билан оғрийди. Боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёл бир муддат аввал ўз бандлигини таъминлаш, оилавий шароитини яхшилашда кўмак сўраб туман раҳбарига мурожаат қилди.
Маҳалла фаоллари ҳамроҳлигида аёлнинг хонадонига борилиб, ҳолидан хабар олинди ҳамда замонавий тикув машинаси бепул топширилди. Шунингдек, оилани қўллаб-қувватлаш мақсадида хонадонга бепул кўмир маҳсулоти ҳам етказиб берилди.
Туман ҳокими, сектор раҳбарига йўлланган ҳар бир қонуний мурожаатни ижобий ҳал этишга эътибор қаратилмоқда.