Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шахсий масъулият ва мустаҳкам интизом – самарали меҳнат пойдевори
2023-11-16 11:40:48 323
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида тумандаги ташкилот ва муассасаларда ижро интизомига риоя қилиниши, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлиги ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларнинг маҳаллалардаги ижросига доир муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор мутасадди ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ташкилот ва муассаларда, маҳаллаларда бажарилаётган вазифалар ижроси ва уларнинг самарадорлиги батафсил таҳлил қилинди.
Ишда камчилик ва сусткашликка йўл қўяётган мутасаддиларнинг фаолияти кескин танқид қилиниб, огоҳлантиришлар берилди. Мавжуд хатоларни тез муддатларда тўлиқ бартараф этиш ва келгусида бундай холатларга йўл қўймаслик юзасидан қатъий топшириқлар юклатилди.
Ўз маҳаллаларида белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этиб келаётган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб, шахсий намуна кўрсатган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчиларининг меҳнатлари эса эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилди.