Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус натижасида оқтепалик ўқувчилар ҳам 120 ўринли замонавий қўшимча янги ўқув биносига эга бўлди

×

 2023-11-16 11:33:41    369

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Оқтепа маҳалласидаги 24-умумтаълим мактабининг “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида бунёд этилган қўшимча янги ўқув биноси бугун фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Обиджон Собиров, жамоатчилик фаоллари, маҳалла аҳли, нуронийлар, ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этдилар.

Тадбирда туман раҳбари мактаб жамоаси, ўқувчи ёшлар ва барча тумандошларимизни яна бир бунёдкорлик намунаси билан самимий қутлаб, бу даргоҳдан эл корига ярайдиган буюк кишилар етишиб чиқишига тилак билдирди. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, билим масканлари моддий-техник базасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти ҳақида сўз юритилди. 

Ушбу мактаб 1977 йилда 980 ўринга мўлжаллаб қурилган. Муассасада ўтган ўқув йилида 1450 нафар ўқувчи икки навбатда таълим-тарбия олишди.

Шу боис, “Очиқ бюджет” порталига таълим муассасаси учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан таклиф киритилиб, мактабнинг аҳил жамоаси, ота-оналар ва маҳалла аҳлининг фаоллигида ушбу ташаббус уч мингтадан зиёд овоз тўплади. Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида эса ушбу ташаббуснинг рўёби учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. 

Тадбир қатнашчилари билим масканидаги янги ўқув биносида ўқувчилар ва уларнинг устозларига яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.