Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги “Шакаробод” маҳалласи обод ва кўркам қиёфа касб этди
2023-11-15 22:16:25 273
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон туманидаги “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича олиб борилган кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Эътиборлиси, ушбу ишлар бевосита туман ҳокимлиги ташаббуси билан, ички имкониятлардан келиб чиқиб, ҳомийлик ва ҳашар йўли билан, шунингдек манзилли дастурлар ва “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳалар асосида уюшқоқликда амалга оширилди. Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига жами 4 млрд 700 млн сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш борасида белгиланган комплекс чора-тадбирлар ижроси доирасида ундаги мавжуд 14 та кўча ва уларда жойлашган 520 та хонадон, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа инфратузилмалар янгича қиёфа касб этди.
Туман ҳокимлиги, соҳавий ташкилотлар вакиллари, сектор ва маҳалладаги “бешлик”дан иборат ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилиб, мавжуд муаммолар уйма-уй юриб ўрганилди. Аҳолининг турли масалалардаги мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Хусусан, мурожаатлар асосида 42 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, 4 нафар ишсиз фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилди. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, ишчи ўринлари яратилишини кенгайтириш мақсадида 2 та янги хўжалик юритувчи субъект ташкил этилди. Ўрганишлар давомида 470 га яқин хонадонда ободлик ишлари бажарилиб, эҳтиёжмандлиги бўлган 10 га яқин хонадонлар ҳомийлик йўли билан таъмирлаб берилди.