Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 256 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хайрулло Бозоров: “Нуронийлар доимо эъзоз ва ардоғимизда бўлиши лозим!”

×

 2023-11-15 22:12:06    191

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон тумани марказида янгидан фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани”да бўлиб, кексалар билан учрашди.

1980-йилларда барпо этилиб, сўнгги вақтларда таъмирталаб аҳволга келиб қолган маскан шу йили туман ҳокимлиги сайъ-ҳаракати ҳамда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланиб, Хотира ва қадрлаш куни арафасида фойдаланишга топширилди. Масканда пиру-бадавлатларнинг мазмунли дам олиб, вақтларини хуш кайфиятда ўтказишлари учун барча қулайликлар яратилди.

Вилоят раҳбари Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони кекса авлодга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш шароитларини янада яхшилашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. Айни фармон ижроси доирасида Ўзбекистон туманидаги мана шу маскан мисолида вилоятнинг қолган барча шаҳар ва туманларида ҳам кексалар учун қулай шароитлар яратиш, “Нуроний” жамғармаси бўлимлари учун бинолар қуриш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, транспорт билан таъминлаш борасида шаҳар ва туманлар ҳокимларига аниқ вазифалар юклатилди. 

“Айни пайтда катта ҳаётий тажрибага эга фахрийларимиз вилоятимизнинг турли жабҳаларида, ижтимоий ҳаётида, айниқса, ёшлар тарбиясида фаол иштирок этмоқда. Барча туман ва шаҳарларимизда ташкил этиладиган бундай масканлар эса бу борада улар имкониятларидан самарали фойдаланишда хизмат қилади, албатта”, дея таъкидлади Хайрулло Бозоров.

Шу куни туман нуронийларини янада эъзозлаш мақсадида ташкилланган турли лойиҳалар барчани мамнун этди. “Ош танлови”да палов пиширган оқсоқолларнинг барчаларига эса эсдалик совғалари топширилди.