Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпанда 158 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар-жой мажмуаси қад ростлади
2023-11-15 22:08:00 276
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон туманида қурилиш-бунёдкорлик ишларининг бориши билан ҳам танишиб, туман марказидаги 158 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар-жой мажмуасини кўздан кечирди, янги хонадонлар эгалари билан мулоқот қилди.
Яйпан шаҳар марказида қад кўтарган 5 ва 7 қаватдан иборат, 158 хонадонга мўлжалланган янги кўп қаватли уй-жойлар эски бино-иншоотлар ўрнида тумандаги “Yaypan Elit House” масъулияти чекланган жамияти томонидан реновация доирасида барпо этилди.
Турар жой мажмуасида бу ерда истиқомат қилувчи ёшу-қарига бирдек муносиб шароит яратишга эътибор қаратилди. Хусусан, масканда болалар майдончаси, яшил маконлар ташкилланди, турар жой биноларининг биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат шаҳобчаларини ишга тушириш тадбирлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, аҳоли учун яшаш шароитларини яхшилаш устувор вазифа эканини қайд этиб, ҳокимларга қисқа муддатда ҳар бир шаҳар ва туманда реновация жараёнларини кенг ташкил этиш, эски ва маънан эскирган бинолар ўрнига замонавий, ривожланган инфратузилмага эга кўп қаватли турар-жой барпо этиш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш бўйича ҳудудий дастур ишлаб чиқиш вазифасини юклади.
Шу жойнинг ўзида 2021-2023 йиллар давомида туман маҳаллаларида манзилли дастурлар асосида амалга оширилган бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари ҳамда айни йўналишда келгусидаги режалар ҳақида Ўзбекистон тумани ҳокими томонидан тақдимот ўтказилди.