Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон тумани ҳокимлиги олдида “Вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарларининг боғи” ташкил этилди

×

 2023-11-15 22:03:33    242

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон туманида ижтимоий-иқтисодий соҳалаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида туман ҳокимлигида ҳам бўлди.

Яқинда мукаммал таъмирланган ҳокимлик биноси, унда ишчи-ходимлар учун яратилган муносиб шароитлар кўздан кечирилди. 

Шунингдек, ҳокимлик биноси ёнида енгил конструкцияли лойиҳа асосида бунёд этилган ахборот кутубхона маркази фаолияти билан танишилди. Кутубхона айни пайтда 36 мингдан зиёд бадиий, ижтимоий-сиёсий, ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда болалар учун турли хил китоблардан иборат адабиётлар билан таъминланган. Йигирмага яқин мутахассислар фаолият олиб бораётган зиё масканида 1500 дан зиёд адабиётларнинг электрон нусҳаси ҳам шакллантирилган.

Жараёнлар давомида ҳокимлик ташқи ҳовлисида вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари иштирокида дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди. Ҳар бир сектор раҳбарлари она ер бағрига эзгу ният билан манзарали кўчатлар ўтқазишди.

Ўзбекистон тумани ҳокими томонидан ички имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланилиши натижасида амалга оширилган ишларни юқори баҳолаган вилоят раҳбари, ҳар бир шаҳар ва туман ҳокими ўз ҳудудида ободонлаштириш ишларини кўламини кенгайтириш, кутубхоналарни кўпайтириш ва мавжудларининг китоб фондини бойитиш бўйича кўрсатмалар берди.