Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасида 500 дан зиёд иш ўрни яратилди

×

 2023-11-15 14:23:42    252

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон туманида бўлиб, туманда амалга оширилаётган янги тадбиркорлик лойиҳалари, барпо этилган ижтимоий объектлар, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш билан танишди.

Дастлаб,қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган “Yahyohon Trade 2020”оилавий корхонаси фаолияти кўздан кечирилди.

Кўп йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Илҳомжон Маматқулов раҳбарлигидаги ушбу корхона ўтган йили янгидан ташкил этилиб, унинг фаолияти янада кенгайди. 

5 гектар майдонни эгаллаган янги лойиҳанинг қиймати 4,5 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 200 нафар доимий ҳамда 300 нафар мавсумий ишчиларни банд этиш имконияти яратилди. Корхона йилига қиймати қарийб 80 млрд.сўмлик 10 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга.

Корхонада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 10 минг тоннадан зиёд қуритилган мева-сабзавот ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини МДҲ ва Европа давлатларига экспортга йўналтирди.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар янги мажмуанинг имкониятлари, модернизацияланган ускуналар, бу ерда банд бўлган қишлоқ аёлларининг фаолияти ва улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Мева ва сабзавот етиштиришда республикада етакчи бўлган вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам бундай лойиҳаларни жойлаштириш учун имконият ва салоҳият етарли эканини, бундан самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидлаган Хайрулло Бозоров, мутасаддиларга бу борада Ўзбекистон туманидаги корхона намунасида тизимли иш ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.