Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: “Бузуқўрғон” маҳалласида электр таъминотини яхшилашга қаратилган тадбирлар жадал давом этмоқда
2023-11-07 17:01:41 1019
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш бўйича белгиланган тадбирлар қизғин давом этмоқда.
Хусусан, шу мақсадда туманнинг “Бузуқўрғон” маҳалласида ҳам электр таъминотини яхшилаш бўйича бир қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда.
Маҳаллада манзилли дастур асосида 300 донадан зиёд янги таянч устунлари ва 3 та янги трансформатор ўрнатиш ҳамда 7000 метрдан зиёд ҳаво тармоқларини тортиш кўзда тутилган.
Шу кунгача ҳудудга 290 донадан ортиқ таянч устунлари келтирилиб, улардан 260 тадан зиёди туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ўрнатилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида 160 кВали янги трансформатор ҳам маҳаллага ўрнатилди.
Манзилда қурилиш-монтаж ишлари жадал давом этмоқда.
Қайд этилишича, режадаги белгиланган барча тадбирлар якуни натижасида маҳалладаги мавжуд 580 та хонадонда яшовчи 2920 нафардан зиёд аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.