Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 197 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида фотокўргазма ва давра суҳбати ўтказилди

×

 2023-10-31 19:46:51    449

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, она Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон туманида кенг кўламдаги амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун тумандаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги фотокўргазма ва давра суҳбати ҳам ана шундай тадбирларнинг давоми сифатида ташкилланди. 

Унда тумандаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, ёшлар вакиллари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди. 

Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий вакиллари, туман ҳокимлиги ҳамда маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкилланган навбатдаги тадбир ҳам унинг иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Фотокўргазмадан экстремизм ва терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг оқибатлари, ёшлар тарбияси, илм олиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни тарғиб қилувчи лавҳалар ўрин олди.

Тадбир давомида соҳа вакиллари, имом-хатиблар томонидан Ислом дини тинчлик дини эканлиги, тинчлик-осойишталик улуғ неъмат эканлиги ҳақида, илм олиш, ота-онани ҳурмат қилиш, Ватанни севиш ҳамда жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш мумкинлиги ҳақида маърузалар қилинди.

Шу мазмундаги учрашув ва очиқ мулоқотлар тумандаги кўплаб масканларда давом этмоқда.