Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий баёнот
2023-10-31 10:25:03 570
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 29-мактаб яқинига кўчма светофор ўрнатиш зарурлиги ҳақида мурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Тумандаги аҳоли гавжум жойлари, хусусан таълим масканлари, мактаблар яқинига қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда.
Хусусан, йўл ёқасида жойлашган мактаблар яқинида ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимлиги томонидан зарурий чоралар белгиланиб, сўнгги икки йил давомида ўнга яқин ана шундай масканлар, мактаблар олдига кўчма светофорлар ўрнатилди ва бу борадаги амалий жараёнлар давом этмоқда.
Тинчлик маҳалласидаги 29-мактаб яқинидаги қатнов йўлига ҳам тегишли тартибда ана шундай кўчма светофор ўрнатилиб, соҳага оид мутасадди муассасаларни жалб этган ҳолда йўл белгилари ва чизиқларини янгилаш чоралари кўрилади.