Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Зиё Нурсух” маҳалласида электр таъминотини яхшилаш бўйича белгиланган тадбирларни жадаллаштириш чоралари кўрилади

×

 2023-10-30 16:10:54    587

PDF yuklash
Chop etish


Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан Ўзбекистон тумани “Зиё Нурсух” маҳалласида электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари билан биргаликда бугун ҳудудда дастур доирасида бажарилаётган ишлар самарадорлиги билан танишди. 

Қайд этилишича маҳалладаги 63 кВА ли 482-сонли трансформатор юкини енгиллатиш ва аҳолининг сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида реконструкция ишлари давом этмоқда. Шу кунгача маҳаллага дастур доирасида 37 дона янги таянч устунлари ва 100 кВА ли трансформатор ўрнатилган. Аҳоли мурожаатлари асосида эса бир муддат аввал ҳокимлик кўмаги билан маҳаллага яна 25 дона қўшимча темир бетон таянчлари келтирилди. Айни кунларда туман энергетиклари томонидан мазкур таянчларни ҳам белгиланган ҳудудларга ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Жараёнлар борасида туман электр таъминоти мутасаддилари билан суҳбатлашган туман ҳокими эндиликда зарурий масофадаги ҳаво тармоғи-замонавий СИП кабелларини вилоят таъминоти орқали етказиб келиш чораларини муҳокама қилди. Бу борада мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берилди. 

Таъкидланишича, белгиланган барча тадбирлар якуни натижасида маҳалладаги 100 га яқин аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган.

Шу ернинг ўзида туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш бўйича 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашган туман раҳбари мутасаддиларга белгиланган вазифаларни хонадонбай ташкил этиш юзасидан яна бир бор уқтириб ўтди.