Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 31 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланиб, 27 нафар талаба ёшларнинг шартнома пуллари тўлаб берилди

×

 2023-10-26 19:31:56    598

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган манзилли тадбирлар давом этмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкилланган бугунги тадбир давомида ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган 31 нафар тумандошларимиз бўлган йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди. Юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 27 нафар талабанинг эса 50 фоизгача бўлган, жами 84 миллион сўмлик шартнома пуллари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди. Даволанишга муҳтож бўлган 3 нафар ёшлар моддий ёрдам тарзида қўллаб-қувватланди. 

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ёшларнинг ота-оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими ёшлар, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаи яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Шу куни 31 нафар йигит-қизлар ўз қизиқиш ва кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда зарурий меҳнат анжомлари, қурилиш-таъмирлаш жиҳозлари ҳамда замонавий тикув машиналарига эга бўлди. Эътиборли жиҳати, бу ускуналар эҳтиёжманд ёшларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида бепул тақдим этилди. 

Сектор раҳбарлари талаба ёшлар ва уларнинг ота-оналарига шартнома пуллари тўловини тасдиқловчи сертификатларни топширдилар. Саломатлиги билан боғлиқ муаммолари бор 3 нафар ёшларни эса даволаниш ҳаражатлари тўлаб берилди.

Тадбирда сўз олган ёшлар вакиллари ва уларнинг ота-оналари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.