Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 136 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатининг кузги мавсуми старт олди

×

 2023-10-20 23:05:44    341

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсуми бошланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда “Яшил макон” кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” деб эълон қилинди. Унинг доирасида бу мавсумда Ўзбекистон туманида 371 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Мавсумдаги дастлабки хайрли ташаббусни туман оила ва хотин-қизлар бўлими ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда бошлаб берди.

Бўлим масъуллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари "Шакаробод" маҳалласи ҳудудида нуронийлар билан биргаликда манзарали кўчатларни она ер бағрига ўтқазишди.

Лойиҳа доирасида туманнинг кўплаб манзилларида яшил ва обод масканларни барпо этиш белгиланган.