Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 160 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” туфайли янгиланган спорт мактаби ёшларни ўз бағрига чорлади

×

 2023-10-20 22:57:16    300

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги спорт мактабининг Яккатут маҳалласидаги 1-базаси биноси “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкилланган бугунги очилиш тадбири катта тантана ва спорт байрамларига айланиб кетди.

Маросимда туман ҳокими ўринбосари Шерзоджон Исмоилов, Фарғона вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарход Отажонов, туман ички ишлар бўлими раҳбарияти, соҳа мутасаддилари, фахрий мураббийлар, спортчи ёшлар, уларнинг устозлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

2004 йилда барпо этилган спорт мажмуасининг бино иншоатлари “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг айни шу йилги биринчи мавсумида қўлга киритилган ўзига хос ютуқ натижасида мукаммал таъмирланиб, янада қулай ва замонавий шароитларга эга бўлди. Қурилиш-таъмирлаш ва ободлик ишлари учун 600 миллион сўм маблағ сарфланди. 

Тадбирда сўз олганлар янгиланган мажмуа билан барчани самимий қутлади. Ушбу даргоҳ ёшларимизни жисмонан баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилиши таъкидланиб, бу ердан етук спортчилар, жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига тилаклар билдирилди.

Спорт фахрийларига алоҳида иззат-икром кўрсатилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.  

Меҳмонлар бу ерда спортсевар ёшларимиз учун яратилган шароитлар билан бирма-бир танишдилар. Умидли ёш спортчилар кўргазмали чиқишлар орқали ўз иқтидорларини намоён этдилар. 

Эндиликда мазкур мажмуада спортнинг бокс, акробатика, қўл жанги, футбол ва бадиий гимнастика каби турлари бўйича мунтазам шуғулланувчи 300 нафардан зиёд ёшлар янада муносиб ва замонавий шароитларда сабоқ олишни давом эттиришади.