Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сен миллат ғурурисан, она тилим
2023-10-19 17:23:08 371
Улкан бойлигимиз ва бебаҳо мулкимиз бўлган Ўзбек тилимизга давлат тили мақоми берилган 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни юртимизда катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Ўзбекистон туманида ҳам “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 34 йиллиги ва мазкур байрам кенг тантана қилинмоқда. Туман ҳокимлиги ва ҳамкор муассасалар ташаббуси билан жойларда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Қутлуғ шодиёна муносабати билан бугун тумандаги 23-сонли мусиқа ва санъат мактабида тантанали байрам тадбири ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги, ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари, ижодкорлар, иқтидорли ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Байрам тадбирида Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова иштирок этиб, барча тумандошларимизни ўзбек тили байрами билан самимий қутлади.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани алоҳида қайд этилиб, истиқлол йилларида она тилимизга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, унинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш, бойитиш, мавқеини юксалтириш ҳар биримизнинг бурч ва вазифамиз эканлиги ҳақида таъкидланди.
Тадбир давомида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида ўтказилган кўрик-танловлар ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда буюк аждодларимизнинг ғазал ва шеърларидан намуналар ўқилди. Мусиқа ва санъат мактаби ижодий жамоалари томонидан ижро этилган мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар байрамга ўзгача кўтаринкилик бағишлади.
Туманда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.