Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани пахтакорлари улкан зафар қучди
2023-10-18 22:01:05 566
Ўзбекистон туманилик миришкор пахтакорлар 2023 йил ҳосили учун пахта тайёрлаш режасини ортиғи билан бажариб, куч-ғайрат, шижоат ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилди.
Жорий йил ҳосили учун тумандаги 162 та фермер хўжаликларининг 4 минг 400 гектар майдонида ғўза парвариш қилинди. Астойдил ҳаракат ва тинимсиз меҳнатлар самарасида ерга чигит қадаш мавсумидан бошлаб қилинган яхши ниятлар ижобат бўлди. Якунда "Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери омборларига жами 16 минг 400 тоннадан зиёд пахта ҳосили топширилди.
Етиштирилган хом ашёни ўз муддатида сифатли йиғиштириб олиш мақсадида шакллантирилган 100 та терим отряди, уларга бириктирилган фермер хўжалик аъзолари, кўнгилли теримчилар ва кўплаб фидоийлар ушбу ғалаба маррасини забт этишда фаоллик кўрсатишди.
Кўзланган мақсадга эришилган бўлсада, далаларда ҳали ҳосил бор. Заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган “оқ олтин”ни нобуд қилмай йиғиб олиш, хирмонни янада юксалишига эришиш ва муносиб даромад кўриш миришкорларнинг навбатдаги кўзлаган маррасидир.
Жорий йилда пилла ва ғалладан ҳам баракали хирмон яратиб юзи ёруғ бўлган қадрли миришкорлар ва туман аҳлига навбатдаги зафар муборак!