Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шакарободдаги кўча ва хонадонлар янада чирой очмоқда

×

 2023-10-18 21:10:43    384

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ички имкониятлар ҳисобидан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосидаги кенг кўламдаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. 

Бугун ушбу маҳаллага ташриф буюрган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудда амалга оширилиши белгиланган ободонлаштириш-бунёдкорлик тадбирларининг бориши юзасидан навбатдаги ўрганишларини ўтказди. 

Маҳалланинг 14 та кўчаси ҳамда уларда жойлашган 520 та хонадон, ижтимоий соҳа инфратузилмалари ва бошқа объектларни ҳар томонлама обод этишга қаратилган амалий тадбирлар авж паллада. 

Ҳудудда туман ҳокимлиги, сектор ишчи гуруҳи, соҳавий ташкилотлар вакиллари, маҳалладаги “бешлик”дан иборат ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга оширмоқда. Ўрганишлар давомида фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бандлик, субсидия, кредит, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича муаммолари аниқланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Белгиланган барча ободлик ишларини мутасаддилар ҳамроҳлигида кўздан кечирган туман раҳбари маҳаллани ҳар томонлама обод этиш, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар муаммоларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан масъулларга навбатдаги зарурий кўрсатмаларни берди.