Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эътибор ва ғамхўрлик-ютуқлар заминидир: илғорлар меҳнати эътироф этилди

×

 2023-10-12 18:11:19    863

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани пахата далаларида айни кунларда иш қизғин давом этмоқда.

Шу кунгача туман миришкорлари умумий пахта тайёрлаш режасида 90 фоиздан илгарилаб улгуришди.

Қулай об-ҳаво ва қўшимча даромад манбаидан оқилона фойдаланаётган кўнгилли теримчилар эса пахта ҳосили йиғим-теримида астойдил иштирок этишмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбари Юсуфжон Камолов ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутасаддилари ҳамроҳлигида “Каримжон Эргашев” фермер хўжалиги пахта майдонларида бўлиб, терим жараёнларининг бориши билан танишди. 

Теримчилар билан суҳбатлашиб, улар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. 

“Нурсух Ғафур Ғулом” ММТП ҳудудида жойлашган Хуршиджон Каримов раҳбарлигидаги фермер хўжаликнинг 46 гектар майдонида “оқ олтин” етиштирилган. Таъкидланишича, хўжалик миришкорлари мавсумда 193 тонна пахта хирмони уюшни мақсад қилишган. Шу кунгача эса унинг 160 тоннадан зиёди умумий хирмонга жамғарилди. 

Ушбу эзгу мақсад йўлида шу кунларда “Охта Тагоб”, “Нурсух” ва “Қўрғонча” каби маҳаллалардан ташриф буюрган 100 нафарга яқин кўнгилли теримчилар хўжаликка яқиндан кўмакчи бўлишмоқда. 

Хўжаликда яратилган мавжуд шароитлар, келгуси режалар билан танишган туман раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар мавсум фидоийлари билан дилдан суҳбатлашиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Самимий мулоқотларда фермер хирмонига, теримчилар даромадига барака, юртга тинчлик, оилаларга тотувлик, барчага саломатлик тиланди.