Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида тўқсонбосди экинларни парваришлаш эътиборда

×

 2023-10-12 18:05:06    622

PDF yuklash
Chop etish


Тўқсонбости эрта кўклам, иликузди кезларида аҳоли дастурхонини сабзавот ва сервитамин кўкатлар билан тўлдириш ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон туманидаги фермер хўжаликлари, қишлоқ ва маҳаллаларда яшовчи аҳолининг кўпчилиги ўз томорқаларига тўқсонбосди усулида экин экиб, даромад олади.

Туман миришкорлари томонидан кузнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб, тўқсонбости усулида экин экишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Дала меҳнаткашлари ёз бўйи етиштирган маҳсулотларини ўз вақтида йиғиштириб олиб, айни вақтда экинлардан бўшаган майдонларнинг бир қисмига саримсоқпиёз, исмалоқ, турп, карам, пиёз ва кўкатлар экиб, парваришламоқдалар. 

Ана шундай миришкорлардан бири, “Фаровон келажак” маҳалласидаги “Усмонжон Мелиқўзи Тўлаш” сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжалиги иш юритувчиси Салоҳиддин Усмоновнинг таъкидлашича хўжалик майдонларида мунтазам равишда тўқсонбосди экинлари парваришланиб, муносиб даромад олиб келинади. 

“Бу йил ҳам 2 гектар майдонда саримсоқпиёз ва исмалоқ экинларини парваришлаяпмиз. Ноябр ойининг бошида эса 50 сотих майдонга қизил сабзи экишга тайёргарлик кўряпмиз. Экинларимизни серҳосил бўлиши учун шу жойнинг ўзида етиштирган 45 тонна биогомус заҳирасини ҳам жамғариб қўйганмиз. 2 гектар майдондаги саримсоқпиёздан эрта баҳорда 35 тоннадан зиёд ҳосил олишни кўзлаганмиз”, дейди Салоҳиддин Усмонов.

Туманнинг “Дўстлик” маҳалласида ҳам зироатчилик, миришкорлик ривожланган. Маҳалладаги 7 гектардан зиёд майдонда 20 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келаётган “Абдурахмон Иброхим Отажонович” фермер хўжалиги миришкорлари ҳам кўпдан буён ҳалқимиз дастурхонига юқори калорияга бой сарҳил экинларни етказиб беради. 

Хўжалик раҳбари Умиджон Дадабоевнинг маълум қилишича хўжаликнинг айни 1,5 гектарли битта контурининг ўзида бир йилда учинчи марта ҳосил олинмоқда. Бу майдонда ҳам шолғом, турп ва исмалоқ каби фойдали экинлар барқ уриб ривожланмоқда. 

“Шу майдонни ўзида дастлаб, шу йилнинг феврал ойида карам экиб 300 млн сўм даромад олдик, кейин иккинчи ҳосилга ширин макка экдик, мана учинчи ҳосилимиз-тўқсонбосди экинларидан эса ноябр ойи охирида юқори ҳосил олишни мўлжаллаяпмиз. Биргина 25 сотих майдонда етиштирган турпнинг ўзидан 20 тонна турп олишни чамалаганмиз дейди”, уста деҳқон Умиджон Дадабоев. 

Ўзбекистон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши масъулларининг маълум қилишича, жорий мавсумда тумандаги жами 3 минг 200 гектардан зиёд майдонларда тўқсонбосди усулда экин экиш тадбирлари режалаштирилган. Шу кунгача эса аҳоли томорқалари, боғ қатор оралари, деҳқон ва фермер хўжаликлари дала майдонларининг 2 минг 500 гектар қисмига мазкур экинлар экилган.