Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 249 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қахрамон Исақжонович” фермер хўжалиги миришкорлари ҳам муваффақиятли меҳнат зафарини ўзига хос тантана билан нишонлади

×

 2023-10-09 15:24:22    321

PDF yuklash
Chop etish


Баҳорда яхши умидлар билан ерга чигит қадаган Ўзбекистон тумани деҳқонларининг машаққатли меҳнати ўз самарасини кўрсатмоқда. 

Пахта-тўқимачилик кластери ва фермер хўжаликлари томонидан дала майдонларида барча агротехник тадбирлар тизимли амалга оширилганлиги боис, илғор фермерлар пахтадан мўл ҳосил олиб, кўзлаган ниятларига эришмоқдалар. 

"Оқмачит" маҳалласида жойлашган Қахрамон Муқимжонов раҳбарлигидаги “Қахрамон Исақжонович” фермер хўжалиги деҳқонлари ҳам йиллик пахта тайёрлаш режасини бажарди. 44 гектар майдонда “оқ олтин” етиштирган хўжалик аъзолари 170 тоннадан зиёд юқори сифатли ҳосил хирмонини бунёд этишди. Режа биринчи теримдаёқ 100 фоиздан ортиғи билан уддаланди.

Шу муносабат билан бугун хўжаликнинг муносиб меҳнат ғалабасига бағишланган ҳосил тўйи нишонланди.

Туман сектор раҳбарлари ва “Булут текстил” пахта-тўқимачилик кластери корхонаси мутасаддилари ушбу тадбирда иштирок этиб, хўжалик миришкорлари ва фаол теримчиларнинг қувончларига шерик бўлишди. Ушбу ютуққа эришишда муносиб ҳиссасини қўшган барча дала меҳнаткашларига самимий миннатдорликлар билдирилди. 

Барча илғорларга эсдалик совғалари топширилган ушбу ҳосил тўйи катта тантанага айланиб кетди, куй-қўшиқлар янграб, дилларга қувонч бағишлади. 

Маълумот ўрнида, жорий йилги мавсум бошидан шу кунгача тумандаги 80 нафардан зиёд фермер хўжалиги ана шундай ғалаба марраларини забт этиб улгуришди. Кундан-кунга уларнинг сафи кенгаймоқда.