Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро жаримага тортилди

×

 2023-09-27 20:41:32    182

PDF yuklash
Chop etish


Қонунга кўра умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашганлик  учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ–822-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 61-моддаси “Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ўғирлаш тарзида содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш, - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади” деган мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди, шу қатори жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми ҳа шу мазмундаги д ва е бандлари билан тўлдирилди.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрсидаги кодекс Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси мли 260/2-моддаси билан тўлдирилди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига ушбу Кодекснинг 101-моддасида (электр энергияси ва газдан фойдаланиш қисмида мансабдор шахсларга нисбатан) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқли эканлиги кўрсатилган.

Жорий йилнинг 8 август жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан А.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан тўпланган маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди. Иш хужжатлари ҳамда судда аниқланган холатларга кўра 2023 йил 15 май куни Ўзбекистон туман электр корхонаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда А.С Ўзбекистон тумани Бекобод МФЙ Нурли файз кўчасида электр корхонасининг рухсатисиз, шартнома тузмасдан, электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.

Ўзбекистон туман электр корхонасининг 2023 йил 15 май кунги қайта ҳисоб-китоб далолатномасига кўра, А.С электрдан ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида корхона манфаатларига 3 142 125 сўм зарар етказилгани кўрсатилган. Судда А.С қилмишига иқрор бўлиб, ҳақиқатда қонунга зид равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига электр корхонасининг рухсатисиз, шартнома тузмасдан, электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани, қилмишидан пушаймонлигини билдирган бўлсада, суд Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 20-моддаси талабига кўра шахсга нисбатан қўлланиладиган хуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли булиши кераклигини инобатга олишлари зарурлиги, бунда хуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа хуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни хуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги тушунтиришларига амал қилган ҳолда жарима билан боғлиқ жазо тайинлаб, қонун устиворлиги таъминланди.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси