Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 264 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қудашда “маҳаллабай” ишлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ўрганилди

×

 2023-09-27 18:42:53    109

PDF yuklash
Chop etish


“Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этилгани ҳудудлардаги муаммоларнинг имкон қадар тезроқ бартараф этилишига ишончли замин яратди. 

Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Қудаш” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда айни тизим асосида амалга оширилаётган ишлар самардорлигини ўрганди.

Аҳоли, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларининг ҳал этилиши, маҳаллада тадбиркорликни йўлга қўйиш, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Туман аҳолисининг қарийб 3 минг 300 нафар қисмини ўзида жамлаган йиғин учун бундан икки йил аввал замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга маҳалла идораси фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, учрашув давомида кеча, 26 сентябр куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларнинг ижросига алоҳида тўхталинди. Давлатимиз раҳбари томонидан айни йиғилишда берилган топшириқларни шу маҳалла мисолида ҳам сифатли бажариш юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш тадбирларини ташкил этишда натижадорликка эришиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.