Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2023-09-27 09:43:40 172
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Кичик Тагоб маҳалласида жойлашган 47-давлат мактабгача таълим муассасаси инфратузилмаси билан хабар эълон қилинди.
Мазкур хабар ҳамда муассасага оид мавжуд ҳолат юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади.
Кичик Тагоб маҳалласидаги 47-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1975 йилда қурилган бўлиб, 100 ўринли мослаштирилган бинодан иборат. Хозирги кунда муассасада 6 та гуруҳда 168 нафар болалар тарбияланмоқда. Мазкур давлат мактабгача таълим ташкилотида 2019 йилда 48,2 млн сўмлик бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 12 млн сўмга 2 та иситиш қозони ўрнатилган ва иссиқлик тизими ҳам жорий таъмирланган.
Мазкур мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилишга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида амалга ошириладиган тадбирларнинг 3-босқич режасига киритилган.