Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-09-26 16:02:56    185

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги етмиш учинчи сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг тумандаги ижроси ҳақида;

Туманда “Аёллар дафтари”ни юритилиши ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2023 йилнинг саккиз ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

Тумандаги “Пахтақайнар” ММТПга қарашли ҳудудда жойлашган “Одилжон” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштириш борасидаги таклифлар тўғрисида;

Туман ҳудудида янги маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш тўғрисида;

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида;

Тумандаги таълим муассаларида 2022-2023 ўқув йили якуни, ўқувчиларни олий таълим муассасаларига қамрови ҳамда таълим муассаларининг 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақида;

Тумандаги газлаштирилган ҳудудларда аҳолини куз-қиш мавсумида табиий газ билан сифатли таъминлашга тайёргарлик кўриш ҳолати бўйича туман газ таъминоти бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

Ўзбекистон туман электр таъминоти корхонаси томонидан туман аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида;

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ туманда атмосфера ҳавосининг муҳофаза қилиш борасидаги нормалар ижроси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат ва ҳудудий дастурларни амалга ошириши, ҳудудда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширилиши тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4351-сонли қарорига мувофиқ тузилган дастурга асосан туман Ободонлаштириш бошқармаси учун сотиб олиш режалаштирилган махсус техника русумига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Ҳар бир кўрилган масала юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.