Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2023-09-25 17:44:44    164

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида туманда 2023 йил ҳосили учун экилган пахта хомашёсини ўз муддатида йиғиб териб олиш жараёнлари масаласига бағишланган "Zoom" платформаси орқали ўтказилган қисқа муддатли йиғилишга оид хабарлар тарқалди. 

Қайд ўтиб ўтиш лозимки, жорий йилда тумандаги 162 та фермер хўжалиги ва “Булут текстил” кластер корхонаси томонидан 4 минг 400 гектар майдонда ғўза парваришланиб, мўл ҳосил яратилди. Айни кунларда мазкур ҳосилни йиғиб олиш ва йиғим-терим ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида 100 та терим отряди тузилиб, отрядларга фермер хўжалиги аъзолари ва иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, яъни кўнгилли теримчилар жалб этилган.

Йиғим-терим жараёнлари мажбурий меҳнатга мутлақо йўл қўйилмаган ҳолда ташкил этилмоқда. 

Асосан маҳаллада жамоатчилик асосида фаолият юритаётган фаоллардан иборат бўлган терим отрядлари мутасаддиларини терим жараёнларини тўғри ташкил этиш бўйича фаолиятлари юзасидан тавсиявий характерга эга бўлган зарурий кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Туман ҳокими иштирокида "Zoom" платформаси орқали ўтказилган айни йиғилишда ҳам терим жараёнларини намунали ташкил этиш, хусусан бандлиги таъминланмаган аҳоли, яъни кўнгилли теримчиларни мавсумда муносиб даромадга эга бўлишини таъминлаш, уларга етарли миқдорда терим пулларини олиб берилишини ташкиллаш, етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, ўз муддатида йиғиштириб олиб, барча учун манфаатли натижаларга эришиш чораларини кўришда масъулларнинг шахсий жавобгарлигини янада оширишга асосий эътибор қаратилган.