Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 213 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик педагог Республика кўрик-танловида “Энг яхши услубчи”лардан бири дея эътироф этилди

×

 2023-09-23 11:11:59    109

PDF yuklash
Chop etish


Куни-кеча “Йилнинг энг яхши тарбиячиси - 2023” касбий кўрик - танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов “Энг яхши методист”, “Энг яхши фидокор тарбиячи”, “Энг яхши ижодкор - ихтирочи тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи”, “Энг яхши маънавий камолотга етакловчи тарбиячи” номинациялари бўйича ўтказилди.  

Унда Ўзбекистон туманидаги 55-давлат мактабгача таълим ташкилоти услубчиси Миржалол Мирзаев “Энг яхши методист” номинацияси бўйича фахрли 2-ўринга сазовор бўлди.

Август ойида кўрик - танловнинг туман (шаҳар) босқичи ўтказилган. Унда жами 9 минг 146 нафар давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган юқори малакали методист ва тарбиячилар иштирок этиб, уларнинг 912 нафари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган.   

Ҳудудий босқичдан ўтган 82 нафар қатнашчи 20 - 21 сентябрь кунлари танловнинг республика босқичида иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Шундан, 6 та номинация бўйича 18 нафар иштирокчи фахрли ўринларни эгаллади. Ушбу ғолибларга Мактабгача таълим агентлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди.