Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 263 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қонунларга киритилган ўзгартишлар моҳияти - жамоатчилик эътибор марказида

×

 2023-09-18 21:46:27    113

PDF yuklash
Chop etish


2023 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси биносида инспекция ходимлари ва тадбиркорлар  иштирокида қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Ш.Мирзакиров Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-856-сонли қонуни, 2023 йил 9 августдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-861-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонунларининг мазмун моҳияти тўғрисида” маъруза қилди.

Ш.Мирзакиров ўз маърузасида мамлакатимизда давлат молиявий ресурсларининг самарали бошқарилиши, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларининг ижроси самарали ташкил этилишини таъминлаш юзасидан тизимли чоралар кўрилаётганлиги, шу билан бирга ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, амалга ошириладиган назорат тадбирларининг мақсадлари ва тартибини белгилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қонунлар ижроси, шу жумладан давлат харидлари соҳасидаги қонунлар ижроси устидан давлат назоратини амалга оширишга доир вазифаларини аниқлаштириш зарурати долзарб аҳамият касб этаётганлиги, ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилинганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатларини бериш назарда тутилаётганлиги, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ўз иш режалари, молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиришга, шунингдек жамоатчиликни ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда хабардор қилиб боришга доир мажбуриятларини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилаётганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларининг шакллари ва турлари белгилаб қўйилмоқда ҳамда унинг қонунлар ижроси устидан назоратни ташкил этишга доир вазифалари аниқлаштирилганлиги, ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини такомиллаштиришга ва унинг зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишига, шунингдек бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олишга ва бюджет интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва қонунларга киритилган бошқа ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳиятини тушунтирди.

Ш.Мирзакиров 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси