Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурувват уйидаги шароитлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
2023-09-18 21:22:27 157
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев билан биргаликда Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйидаги мавжуд шароитлар билан танишди.
Маскан 360 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда турли миллат вакилалари бўлган хотин-қизлар истиқомат қилиб, даволанади. Уларга 260 нафардан зиёд шифокор, ҳамшира ва бошқа масъуллар ғамхўрлик қилади.
Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан 2021-2022 йиллар давомида мазкур муассасада умумий лойиҳа қиймати 15 миллиард 575 миллион сўм бўлган 2 босқичли қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилиб, кенг кўламдаги шароитлар яратилди.
Ташриф давомида бу ерда яшовчилар ҳолидан хабар олиниб, маскандаги шароитлар яна бир бор кўздан кечирилди. Шифокор-мутахассислар билан мулоқотда бемор аёлларни доимий ғамхўрлик ва эътибор билан парваришлаш ҳақида сўз борди.
Ўрганишларда асосий эътибор муассасани куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларга ҳам қаратилди. Таъкидланишича, “Мурувват” уйи бўйича жами 11 та замонавий қозонхоналар бино-иншоатларни иситишда хизмат қилади. Уларнинг барчаси ҳамда иситиш тизимлари қайд этилганидек 2021-2022 йилларда амалга оширилган қурилиш-реконструкция ишлари доирасида тўлиқ янгиланган.
Туман раҳбари муассаса учун етарли даражадаги кўмир заҳирасини жамғариш ҳамда куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан тегишли мутасаддиларга ҳамда давлат-хусусий шериклик тамойилига кўра хусусий тадбиркорга топшириқ ва зарурий кўрсатмалар берди.