Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ногиронлик аравачалари топширилди
2023-09-16 11:22:39 175
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, сектор ишчи гуруҳлари ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан доимий хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.
Ана шу мақсадда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари иштирокида имконияти чекланган бир гуруҳ тумандошларимиз ҳолидан хабар олинди.
“Намуна” маҳалласида яшовчи Хусанжон Низомиддинов, даштчўлпонлик Рахимахон Абдумаликова, даштхасанлик Исақжон Боратов ва қудашлик Одинахон Кимсановаларнинг хонадонларига йўқлов ташкилланиб, жисмоний имконияти чекланган ҳамюртларимизга ногиронлик аравачалари етказиб берилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу тадбирлар туманда давом этмоқда.