Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Кексалар маслаҳат” гуруҳлари раҳбарларининг учрашувида туманни ҳар соҳадаги янада ривожига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди
2023-09-14 19:07:31 186
Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган “Кексалар маслаҳат” гуруҳлари раисларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Яйпандаги “Нуронийлар маскани”да ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев ҳам иштирок этди.
Маълумки, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 11 март куни “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга биноан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг раиси этиб белгиланган.
Туман ҳокими нуронийлар билан мулоқотда жойларда кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёшларни тарбиялашда унумли фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштирокини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш ҳақида сўз юритди. Ҳар соҳа ва ҳар жабҳа ривожида пиру-бадавлат нуронийларнинг қимматли панду-насиҳатлари, маслаҳат ва ўгитлари муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Учрашув давомида ёшлар тарбияси, ижтимоий масалалар ечими, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб соҳаларнинг ривожи йўлида кексалар томонидан амалга ошириладиган эзгу тадбирлар, аниқ вазифалар келишиб олинди.
Шу куни маҳаллаларда фаолият юритаётган “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарлари Президентимиз қарорида белгиланганидек тегишли миқдордаги пул маблағлари билан ҳам рағбатлантирилди.